Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Саримсоқ саратонни даволайди

A A A
Саримсоқ саратонни даволайди

Кўпчиликка маълумки, бундан минглаб йиллар олдин ҳам одамлар турли жиддий хасталикларни бартараф этишда саримсоқ пиёздан унумли фойдаланишган. Бу нарса ўта беғубор ва безиён маҳсулот сифатида қадрланган. Бугунги кунимизда ҳам Ноттингем университети олимлари саримсоқ пиёз ҳақиқатан кўплаб хасталикларга кушанда эканини ўз тадқиқотлари ёрдамида исботлашди. Маълум бўлдики, доимий тарзда меъёрий миқдорда саримсоқ пиёз истеъмоли одамни юрак ва саратон хасталигидан ҳимоя қиларкан. Хасталанишга улгурганлар эса касаллик аста-секин ортга чекинишига яна шу саримсоқ кўмагида эришишлари мумкин экан.

Саримсоқ ичкетарга учраганлар учун ҳам жуда фойдали. У ичаклардаги ичкетарни тобора авж олдирувчи хавфли бактерияларга қирон келтиради. Аммо саримсоқ пиёзни қовурмасдан, майдаламасдан, қайнатмасдан бутун ҳолича тишлаб ейиш лозим. Акс ҳолда организм учун фойдали хусусиятлари йўқолади.

Бу маҳсулот артериал қон босимини ҳам тушириш хусусиятига эга. Бундан ташқари, саримсоқ саратон шишлари пайдо бўлиш хавфини камайтиради. Қондаги қанд миқдорини ҳам меъёрида ушлаб туради.

newsyou.info

Киритилди: 01:11 13.05.2018. Ўқилди: 1471 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар