Бугун 2 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Сардор Умурзоқов Иордания Подшоҳи билан учрашди

Сардор Умурзоқов Иордания Подшоҳи билан учрашди

Кеча, 30 сентябрь куни Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Ўзбекистон Президентининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси Сардор Умурзоқовни қабул қилди.

Учрашувда Валиаҳд шаҳзода Ҳусайн бин Абдулла II ҳам иштирок этди. Суҳбатда савдо, инвестиция, соғлиқни сақлаш, таълим, туризм ва мудофаа соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Подшоҳ икки мамлакат ўртасида имзоланган тўққизта битим ва учта меморандум ижросини таъминлаш муҳимлигини қайд этди.

Шунингдек, учрашувда Ғазо ва Қуддусдаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Киритилди: 23:35 01.10.2025. Ўқилди: 281 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!