Тиззасидаги жиддий жароҳатини даволашнинг сўнгги босқичига етган ҳамюртимиз Сардор Рашидов фаолиятини БААда давом эттиради.
Хабарларга кўра, 34 ёшли чап қанот вингери "Дубай Сити" билан шартнома имзолайди.
"Дубай Сити" ўтган мавсум БААнинг 2-дивизиони чемпионига айланиб 1-дивизионга кўтарилди. Энди янги мавсумда БААнинг супер лигасига чиқиш учун курашади!