Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Сардобалик Камолага докторлик дипломи топширилди (ФОТО)

Сардобалик Камолага докторлик дипломи топширилди (ФОТО)

Гулистон давлат университетида Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани “Навбаҳор” қишлоғида туғилган ёш тадқиқотчи Камола Аброрхонованинг онлайн докторлик диссертация ҳимояси бўлиб ўтди.

Тадқиқотчи “Бошланғич синф ўқувчиларини инновацион ёндашув асосида миллий руҳда тарбиялашнинг педагогик асосларини такомиллаштириш” мавзусидаги илмий ишини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Сардобалик Камолага докторлик дипломи топширилди (ФОТО)

Камола Аброрхонова Гулистон шаҳридаги 2-педагогика коллежида ўқиган Низомий номидаги педагогика университети “Бошланғич таълим” йўналиши бўйича магистратурада ва докторантурада таълим олган.

2020 йил 1 май эрта тонгда Сардоба сув омбори ўпирилиши натижасида юзага келган ҳодисада унинг оиласи ҳам катта талафот кўрган. Сардоба сув омбори талафотларини бартараф этиш учун муҳтарам Президентимиз тўрт марта Сирдарё вилоятига ташриф буюрдилар.

2020 йил 15 май куни Мирзаобод туманида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жабрланган аҳоли билан бўлган суҳбатида у ҳам ўз фикр мулоҳазалари билан қатнашди.

Диплом топшириш маросимида фан докторлари, профессор ва ўқитувчилар сўзга чиқиб, К.Аброрхонованинг докторлик ишини юқори баҳолашди. Олий Аттестация комиссияси раиси А.Юсупов докторант Камола Аброрхоновага тантанали равишда фан докторлиги дипломини топширди.

Киритилди: 16:27 20.05.2020. Ўқилди: 5143 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!