Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Саноат корхоналарига 2025 йил 1 декабргача зарарли ташламаларни 2 баравар камайтириш топширилди

A A A
Саноат корхоналарига 2025 йил 1 декабргача зарарли ташламаларни 2 баравар камайтириш топширилди

Атмосфера ҳавоси ифлосланишини камайтириш мақсадида корхоналар зиммасига муҳим мажбуриятлар юкланди.

2023 йил 31 майдаги Президент Фармони (№81) ва 2024 йил 25 ноябрдаги ВМК қарори (№783)га мувофиқ, I тоифага кирувчи корхоналар 2026 йил 1 январгача, II тоифа корхоналар эса 2026 йил 1 июлгача қуйидагиларни амалга ошириши шарт:

🗣автоматик атмосфера мониторинг станцияларини ўрнатиш ва экология органларига улаш;

🗣юқори самарадорликка эга чанг-газ ҳамда сув тозалаш ускуналарини ўрнатиш, модернизация қилиш;

🗣санитар ҳимоя зоналарини автоматик кузатув постлари билан жиҳозлаш.

Мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда атроф-муҳитни ифлослантириш учун компенсация тўловлари 5 баравар оширилган ҳолда қўлланилади.

Киритилди: 09:24 24.11.2025. Ўқилди: 1103 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!