Санкт-Петербургда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари кафе ёнида маст ҳолда жанжал бошлаган 9 нафар муҳожирни қўлга олди.
Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг минтақавий бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Департамент маълумотларига кўра, 10-декабрга ўтар кечаси Красногвардейский тумани полиция бўлимига муштлашув ҳақида хабар келиб тушган.
“Кафеда Марказий Осиё давлатларидан бирининг фуқаролари бўлган бир гуруҳ меҳмонлар туғилган кунини нишонлашаётган эди. Улар ўртасида низо келиб чиққан ва у муштлашувга айланган”, — дейилади хабарда.