Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Санкт-Петербургда йўқолган ўзбекистонлик аёл ва унинг ўғли қаерда эди?

Санкт-Петербургда йўқолган ўзбекистонлик аёл ва унинг ўғли қаерда эди?

Уч кун аввал Санкт-Петербургнинг Фрунзе туманида тўрт ойлик ўғли билан савдо марказига кетаётганида йўқолиб қолган ўзбекистонлик Сарвиноз Адизова волонтёрлар томонидан топилганди

"Дарё"нинг ёзишича, Сарвиноз 31 октябрь куни ўғли билан бирга соғ-омон ҳолда топилган. Шу тарзда эндигина бошланган қидирув ишлари якунланди: волонтёрлар йўқолган она ва бола суратларини кўчаларга ёпиштириб чиққан, ижтимоий тармоқларга тарқатаётган эди.

«Рус тилида зўрға гапирадиган аёлга ҳеч қандай зарар етмаган. Унинг шунча кун қаерда юргани ҳозирча номаълум», — дейилади хабарда.

Полицияга аёл ва унинг фарзанди топилгани ҳақидаги расмий хабар ҳали етказилмаган.

Санкт-Петербург ички ишлар органларида улар ҳалигача бедарак йўқолганлар рўйхатида.

Ўзбекистонлик 32 ёшли эркак 29 октябрь куни рафиқаси ва ўғли йўқолиб қолгани ҳақида хабар берган эди.

Киритилди: 15:10 01.11.2019. Ўқилди: 2987 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!