Санкт-Петербургда россиялик полковникнинг автомобилига портловчи қурилма ўрнатишда 31 ёшли шаҳар аҳолиси гумонланмоқда. Бу ҳақда "Фонтанка" нашри хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, портловчи қурилма 12 ноябр куни соат 01:00 атрофида автомобил тагига ўрнатилган. Икки соат ўтиб, гумонланувчи Санкт-Петербургдаги Пулково аэропортига етиб борган ва у ердан Туркияга учиб кетган.
"Фонтанка" ёзишича, Россия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари туркиялик ҳамкасблари билан боғланган. Текширув давомида гумонланувчи Туркия ҳудудини ҳам тарк этгани аниқланган.