Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Санкт-Петербургда мигрантларга курьер сифатида ишлаш тақиқланди

Санкт-Петербургда мигрантларга курьер сифатида ишлаш тақиқланди

Санкт-Петербургда мигрантларга 2025 йил охиригача курьер бўлиб ишлаш тақиқланди.

Санкт-Петербург ҳокимлиги 2025 йилда шаҳардаги иш берувчиларга патент асосида ишлайдиган хориж фуқароларини жалб қилиш тақиқланган фаолият турлари қаторига курьерлик етказиб бериш секторини қўшди, деб хабар берди Санкт-Петербург губернаторлиги матбуот хизмати.

“Такси соҳасидаги мавжуд чекловлар курьерлик хизматларини етказиб бериш билан боғлиқ фаолият билан тўлдирилди: курьерлик фаолияти, турли транспорт турларида курьерлик етказиб бериш фаолияти, уйга озиқ-овқат етказиб бериш фаолияти ва бошқа курьерлик фаолияти”.

Шаҳар ҳокимияти тушунтирганидек, бу қарор яширин бандликка қарши курашиш, курьерлик соҳасида хизматлар сифати ва хавфсизлигини ошириш, Россия фуқаролари, биринчи навбатда, ёшлар ва талабалар учун янги иш ўринларини яратишга қаратилган.

Қайд этилишича, статистик маълумотларга кўра, хорижий курьерлар ушбу соҳада банд бўлганлар умумий сонининг “арзимас улушини” ташкил қилади, шунинг учун уларнинг бандлиги бўйича чекловлар етказиб бериш бозори барқарорлигига таъсир қилмайди.

“Корхоналарнинг янги талабларга мослашиши учун кадрлар сиёсатини янги талабларга мослаштириш учун уч ойлик ўтиш даври белгиланди”, дея қўшимча қилди Санкт-Петербург ҳокилиги.

Июль ойи охирида шаҳар ҳокимлиги 2025 йилда мигрантларни такси ҳайдовчиси сифатида ёллашга худди шундай тақиқ қўйишини эълон қилган эди, деб хабар берди ria.ru.

Киритилди: 16:34 12.08.2025. Ўқилди: 802 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!