Санкт-Петербургда 61 килограммдан ортиқ кокаин мусодара қилинди.
Божхоначилар Эквадордан келган денгиз юки орасидан 50 та оқ кукунли ўрамни топишган.
Гиёҳванд моддаларнинг қора бозордаги тахминий нархи — 500 млн. рубл (яъни 80 млрд. сўм)ни ташкил этади.
Ҳозирда ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган. Айбдорларга умрбод қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.