Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Сампаоли рад этилди. Аргентинанинг Нигерия қарши ўйинида асосий таркибни Месси ва Маскерано танлайди

Сампаоли рад этилди. Аргентинанинг Нигерия қарши ўйинида асосий таркибни Месси ва Маскерано танлайди

Қайд этилишича, Аргентина термаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли Нигерияга қарши учрашув учун асосий таркибни танлашда иштирок этмайди. Бошланғич таркибни футболчиларнинг ўзлари танлайди, аммо якуний сўз Месси ва Маскеранода қолади.

Шунингдек, Сампаоли Нигерия қарши ўтказиладиган учрашувда захира ўриндиғида бўлмаслик эҳтимоли ҳам таъкидланади.

2-турда Хорватиядан учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг Аргентининг гуруҳдаги ҳолати ёмонлашди. 1-турда Месси жамоадошлари Исландияни енгишнинг уддасидан чиқа олмаган — ҳисоб 1:1 ҳисобидани дуранг билан якунланганди. Салбий натижалар ва ғалабасиз ўйинлардан сўнг жамоа танқидларга учради. Шунингдек, жамоа ўйинчилари бош мураббий Сампаолига қарши чиққани борасида хабарлар пайдо бўлди.

Маълумот учун Нигерияга қарши ҳал қилувчи тур учрашуви 26 июнь санасида ўтказилади.

Манба: daryo.uz
 

Киритилди: 21:28 24.06.2018. Ўқилди: 2288 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!