Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Самарқандлик фуқаро Жиззахда жиноятга қўл урди

A A A
Самарқандлик фуқаро Жиззахда жиноятга қўл урди

 Шароф Рашидов тумани ички ишлар бўлимига Жиззах шаҳар, Халқобод маҳалласида истиқомат қилувчи 1986 йил туғилган Э.Г. ўғирлик жиноятидан жабрланганлигини юзасидан мурожаат қилди. 

Шикоятчининг билдиришича, номаълум шахс озиқ-овқат дўконидан 5 миллион сўмдан кўпроқ пулларини ўғирлаб кетган.

Соҳа вакиллари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида ушбу жиноят Самарқанд вилояти, Ургут туманида истиқомат қилувчи 1999 йилда туғилган Х.У. томонидан содир этилгани аниқланди. 

Ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
 

Киритилди: 17:14 02.11.2020. Ўқилди: 2304 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар