Бугун 28 июль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Самарқанддаги Омонқўтон ва Оқсой қишлоқларига “Туризм қишлоғи” мақоми берилди

A A A
Самарқанддаги Омонқўтон ва Оқсой қишлоқларига “Туризм қишлоғи” мақоми берилди

Омонқўтон – тоғли ҳудуддаги гўзал қишлоқ. Ёз ойларида қишлоқ ҳар куни 5-10 минг меҳмонни қабул қилади. Бугунги кунда бу ерда 50 дан ортиқ оилавий меҳмон уйлари, дам олиш учун капсулалар, савдо шохобчалари ва хизмат кўрсатиш объектлари мавжуд.

Оқсой – Нуробод туманининг тоғ этакларида жойлашган. У одамлар кўп ташриф буюрадиган “Ҳазрати Довуд” зиёратгоҳи билан машҳур. Қишлоқда 20 га яқин оилавий меҳмон уйи, озиқ-овқат ва савдо шохобчалари, Wi-Fi мавжуд.

Маълум бўлишича, йил охиригача туристик қишлоқлар рўйхати 11 тага кўпаяди. Ҳозирда Самарқандда 4 та туристик қишлоқ ва 1 та туристик маҳалла бор.

Киритилди: 13:35 30.06.2025. Ўқилди: 1438 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!