Бугун 10 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Самарқандда яширин равишда истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётган шахс ушланди

Самарқандда яширин равишда истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оқдарё тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Р. Самарқанд тумани “Бадал” МФЙ ҳудудидаги хонадонида қўлбола усулда алкоголь маҳсулотлари тайёрлаб келганлиги аниқланиб, ундан 264 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари, 186 дона акциз марка, 226 дона бўш шиша идишлар, 300 литр ҳажмдаги елим идиш ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 15:34 13.08.2025. Ўқилди: 769 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!