Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Самарқандда Халқаро таълим форуми бўлиб ўтади

Самарқандда Халқаро таълим форуми бўлиб ўтади

19 октябрь куни Самарқанддаги “Silk Road” туристик марказида “Global Forum on Education: The Foundation of Building Tourism” халқаро таълим форуми ўтказилади. Тадбир БМТ Бутунжаҳон Туризм Ташкилотининг 25-Бош Aссамблеяси (GA25 UNWTO) доирасида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Халқаро таълим форуми UNWTO Бош Aссамблеясининг асосий тадбирларидан бир бўлиб, у дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатидан туризм соҳасида фаолият юритувчи 1200 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий мутахассис ҳамда експертларни бир жойда тўплайди. Улар таълим, фан ва туризм соҳасидаги инновацияларга доир долзарб масалаларни муҳокама қилишади.

Форум дастурида туризм ва таълим соҳасидаги ютуқ ва ташаббусларни қўллаб-қувватловчи “Ulysses Awards UNWTO” мукофотлаш маросими ўтказилади.

Экология вазирлиги, Туризм қўмитаси ва унинг ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш институти туризм соҳасида фаолият юритувчи олимлар, мутахассислар ҳамда таълим, фан ва инновациялар соҳасидаги экспертларни Форум ишида фаол иштирок этишга чорлайди.

Иштирокни шу йилнинг 20 сентябригача тасдиқлашингиз мумкин.

➡️ Платформада рўйхатдан ўтиш учун ҳавола: https://www.unwto.org/form/education-foro-25ga
UNWTO Бош Aссамблеясининг Халқаро таълим форуми иштирокчилари сони чекланган!

Киритилди: 18:57 14.09.2023. Ўқилди: 1114 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!