Мамлакатимиз бўйлаб «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик» шиори остида ёшлар фестиваллари, форумлар ва конференциялар бўлиб ўтмоқда.
Худди шунга ўхшаган ижодкор ёшлар форуми июнь ойида Самарқанд шаҳрида «Shaping the Science»(Илм-фанни ёшлар онгида қайта шакллантириш) шиори остида ташкил этилди. Конференциянинг очилиш маросимида Нобел Мукофоти совриндори Геролд Вермус кириш сўзи билан қатнашди ва конференция иштирокчиларга омад тилади.
Шунингдек, Г.Вермус ҳозирги кунда мамламакатимиз илмий салоҳиятини янги босқичга олиб чиқиш айнан ёш авлоднинг қўлида эканлигини таъкидлади.
«Ҳозирги кунда мамлакатимиз ёшларининг STEM яъни илм-фан, техника, инженерия ва тиббиёт соҳаларида ўз билимларини ошириши, жаҳон стандартларига мос келувчи таълим дастурларини ўрганиши борасида кўплар имкониятлар мавжуд. Бугунги «Shaping the Science»(Илм-фанни ёшлар онгида қайта шакллантириш) шиори остида ташкил этилган конференция ёшларимиз ўз лойиҳаларини тақдим этишлари ва маҳаллий ҳамда хорижий ОТМларда таҳсил олаётган ўртоқлари билан фикр алмашиши учун платформа бўлиб хизмат қилади» - дейди конференция ташкилотчиларидан бири, Ўзбекистондаги биринчи DELTA димпломини қўлга киритган Мухаммадхон Солиев.
Конференция ишида маҳаллий ва хорижий олийгоҳларнинг 20 дан зиёд профессор ўқитувчилари, жаҳоннинг 10 дан зиёд нуфузли университетлари талабалари иштирок этишди ва тенгдошларига маҳорат дарслари ва мастеркласслар ташкил этишди.
Шунингдек, конференция давомида 14-ёшли Маҳмуд Хамраев ва Саидафзал Шукров томонидан яратилган, сунъий интеллект асосида бошқариладиган «Robo Arm» лойиҳаси тақдимоти конференция иштиркочилари томонидан юқори баҳоланди.
Конференция сўнгида маҳаллий олийгоҳ талабалари, Johns Hopkins, Cornell University, New York University (AQSh), Hong-Kong University (Xitoy) va Constructor University (Germaniya) талабалари билан давра суҳбати ташкил этишди ва ҳозирги кунда турли мамлакатларда таълим тизими қандай йўлга қўйилганини муҳокама қилишди.