Бугун 4 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Самарқандда ўрмон хўжалигининг 10 гектардан ортиқ ҳудудида ёнғин содир бўлгани аниқланди

Самарқандда ўрмон хўжалигининг 10 гектардан ортиқ ҳудудида ёнғин содир бўлгани аниқланди

Самарқанд вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасига Каттақўрғон Давлат ўрмон хўжалиги ўрмон фонди ҳудудининг маълум қисми ёқиб юборилганлиги ҳақида мурожаат келиб тушди.

Ҳолат вилоят экология бошқармаси, туман ҳокимлиги, прокуратура ва масъуллар иштирокида жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Натижада ўрмон хўжалиги ҳудудининг 10,5 гектар майдонида ёнғин бўлганлиги ҳамда 7,4 гектар ер майдони ёнғиндан зарарлангани маълум бўлди.

Ушбу қонунбузарлик натижасида Ўзбекистон Республикаси "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 20-21-моддалари, "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонуннинг 37-моддаси ҳамда "Ўрмон тоғрисида"ги Қонуннинг 57-моддаси талаблари бузилган.

Ўрганиш давомида ёнғин содир бўлган 10,5 гектар ер майдонидаги манзарали дарахтлар хатловдан ўтказилди. Натижада 7,4 гектар ер майдонидаги 116 туп жийда, 5 туп тол ҳамда 49 580 туп юлғун буталари шикастланганлиги аниқланди. Табиатга жами 1 миллиард 884 миллион 675 минг сўм миқдорида зарар етказилган.

Ҳужжатлар ҳолатга қонуний баҳо бериш учун прокуратура органларига тақдим этилди.

Киритилди: 14:45 02.05.2025. Ўқилди: 438 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!