Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Самарқандда уч ёшли бола боғчадаги сув ҳавзасига тушиб кетиб, вафот этди

Самарқандда уч ёшли бола боғчадаги сув ҳавзасига тушиб кетиб, вафот этди

Самарқанд вилоятида 2023 йилда туғилган бола сувга тушиб кетиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 2026 йил 5 июнь куни Пайариқ тумани “Сарбазор” МФЙда жойлашган “Юлдузча” номли нодавлат боғчада содир бўлган. Уч ёшли Р.М. боғча ҳудудида фавқулотда ҳолатларда фойдаланиш учун қурилган сув ҳавзасига тушиб кетиши оқибатида вафот этган.

“Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Бошқарма марҳум тарбияланувчининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган.

Киритилди: Бугун 15:35. Ўқилди: 323 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!