Бугун 18 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Самарқандда тўрт нафар шахс ўғриликка тушиб, уй эгасини пичоқ билан қўрқитди

Самарқандда тўрт нафар шахс ўғриликка тушиб, уй эгасини пичоқ билан қўрқитди

Самарқанд шаҳрида тўрт нафар шахс ўғриликка тушиб, уй эгасини пичоқ билан қўрқитди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

Келтирилишича, 30 март куни Самарқанд шаҳрида яшовчи 44 ёшли фуқаро Р.Д. Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ 102 қисқа рақамига мурожаат қилиб, бу ҳақда хабар берган. У ўз аризасида 29 март кунидан 30 март кунига ўтар кечаси номаълум шахслар яшаш хонадонига кириб, пичоқ билан қўрқитганини, уйидан 1900 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини олиб кетганини маълум қилган.

Ушбу ҳолат бўйича Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан номаълум шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “а” ва “б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тезкор тергов ҳаракатлари натижасида 2 нафар 23 ёшли шахслар жиноятга алоқадор экани аниқланган. Бундан ташқари, мазкур жиноятда яна 24 ёшли фуқаро Х.С. ва 17 ёшли вояга етмаган А.Ф.лар ҳам бўлгани аниқланиб, барча гумон қилинувчилар процессуал тартибда ушланган.

Дастлабки тергов давом этмоқда.

Киритилди: 17:24 05.04.2025. Ўқилди: 1191 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!