Темир йўли атрофидаги қуриган хас-хошаклар ёниб кетди. Бунга сабаб, темир йўлдан оғир юк ташувчи тепловозни шу ердан ҳаракатланиши жараёнида ундан чиққан учқун атрофда қуриган хасларни ёнишига олиб келган.
Ҳолат Самарқанд шаҳри Чўпон ота тепалигининг орқа томонидан ўтувчи темир йўл атрофида содир бўлган.
Айни пайтда ушбу ҳолат ФВБ ўт ўчириш хизмати ходимлари томонидан бартараф этилди ва Самарқанд шаҳар Экология бўлими давлат инспекторлари томонидан ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида қонун талаблари доирасида ўрганиш ишларини олиб бормоқда.