Самарқанд вилояти, Булунғур туманида дарахтларни кесиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик аниқланди.
Самарқанд вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Натижада Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи Тошкент – Самарқанд М-39-автомагистрал йўли ёқасида яшил белбоғ (ихота) шаклида экилган қарийб 50-55 йиллик 9 туп қайрағоч дарахтлари кесиб ташлангани маълум бўлди.
Шунингдек, ҳуқуқбузарлик оқибатида табиатга 744 млн 642 минг сўм зарар келтирилганлиги маълум бўлди.
Далилий ашёлар ва тегишли ҳужжатлар тўпланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.
Эслатма! Республикамизда давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг кесилишига қарши мораторий жорий этилиши муносабати билан дарахтларни тегишли рухсатларсиз кесиш қатъиян ман этилади.