Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Самарқандда қўлбола алкоголь ишлаб чиқараётган цех фаолияти фош этилди

Самарқандда қўлбола алкоголь ишлаб чиқараётган цех фаолияти фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ф.Г. яширин цех ташкил қилиб, қўлбола усулда тайёрланган қалбаки акциз маркалар билан елимланган ароқ маҳсулотларини бошқа фуқарога сотаётган вақтида ушланган.

Тадбирда, Ф.Г.нинг яширин цехидан қўлбола усулда тайёрланган истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи талабига жавоб бермайдиган 0,5 ҳажмли “TROYKA” “FILATOFF”, “МЕДОВАЯ” номли ва 34 дона 1,5 литр ҳажмли елим идишлардаги спиртли ичимликлар ҳамда “КОНЬЯК” алкоголь маҳсулотлари ва бир хил рақамли қалбаки акциз маркалар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 176 ва 186-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 14:32 22.11.2019. Ўқилди: 1973 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!