Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Самарқандда қора қум аралашмасини қазиб олаётган фуқарога чора кўрилди

A A A
Самарқандда қора қум аралашмасини қазиб олаётган фуқарога чора кўрилди


Самарқанд вилояти Экология бошқармаси Каттақўрғон тумани бўлими томонидан тунги рейд тадбирлари ўтказилди.

Ер ости ва ер усти табиий бойликлари ноқонуний талон-торож қилинишининг олдини олиш мақсадида олиб борилган рейд давомида туманнинг «Баландравот» МФЙ ҳудудида ҳуқуқбузарлик аниқланди. Яъни фуқаро З. Х. «Нарпай» канали атрофидан қонунга хилоф тарзда ўз бошқарувида бўлган техника воситаси ёрдамида қора қум аралашмасини қазиб олаётгани маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисмига биноан маъмурий баённома расмийлаштирилди. З. Х. БҲМнинг 10 баробари, яъни 3 млн 40 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.

Киритилди: 15:15 23.01.2024. Ўқилди: 1298 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!