Жорий йилнинг 30-апрел куни соат 10:30 ларда, Ургут тумани “Сариқтепа”маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Д-066 автомобил йўлининг 66 километрида ҳайдовчи “Cоbalt” русумли автомобилини Ургут-Кенагас йўналиши бўйлаб бошқариб бораётиб, ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган, транспорт воситасини қувиб ўтиш мақсадида қарама-қарши йўналишга чиққан вақтида тўғридан ўз йўлида келаётган, “ВАЗ-21-063” русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб ЙТҲ содир қилган.
ЙТҲ натижасида жароҳатланганлар туман тиббиёт бирлашмасига етказилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда транспорт воситасини бошқаришларини сўраб қоламиз