Бугун 11 ноябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Самарқандда МИБ ўтган 10 ойда 6 трлн сўмлик ҳужжатлар ижросини таъминлади

Самарқандда МИБ ўтган 10 ойда 6 трлн сўмлик ҳужжатлар ижросини таъминлади

Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд вилоят бошқармаси органлари томонидан жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида жами 10 трлн 110,4 млрд сўмлик ижро ҳужжатлари бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Ижро ҳаракатлари натижасида 604 967 та ижро ҳужжати бўйича якуний қарорлар қабул қилиниб, жами 5 трлн 972,3 млрд сўмлик ижро ҳужжатлари ижроси таъминланди. Шу билан бирга, 2,5 трлн сўмга яқин маблағ амалда ундирилди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 5 фоизга ошди.

Бундан ташқари, “Дафтарлар” билан боғлиқ жамғармаларга 118,6 млрд сўм йўналтирилди. Ушбу рақам ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 36,9 млрд сўмга кўпдир.

Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан ижро ишларининг самарадорлигини ошириш ва қонун устуворлигини таъминлаш бўйича тизимли чоралар давом эттирилади.

Киритилди: 20:55 10.11.2025. Ўқилди: 505 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!