Жорий йилнинг ўтган даврида Бюронинг вилоят бошқармаси органлари томонидан суд ҳужжатлари асосида коммунал ташкилотлар фойдасига 39,9 млрд. сўмлик ҳужжатлар ижроси таъминланиб, ундирилган маблағлар таъминотчи корхоналарнинг ҳисоб рақамларига йўналтирилган.
Мисол учун: Электр энергиясига 23,0 млрд. сўмлик, Ҳудудгаз таъминот корхонасига 6,2 млрд. сўмлик, Сув таъминоти корхонаси 7,6 млрд. сўмлик, Бошқарув сервис компанияларига 2,7 млрд. сўмлик, Иссиқлик таъминоти корхонасига 544,2 млн. сўмлик ҳужжатлар ижроси таъминланган.
Шунингдек, 8,5 млрд. сўмлик 1.127 та ижро ишлари бўйича ундирув қарздорларнинг ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларига қаратилган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 6,2 млрд. сўмлик 371 нафар қарздорларга тегишли мол-мулклар хатланиб, 2,8 млрд. сўмлик 365 та ҳужжатлар аукцион савдоларига чиқарилди.
Қолдиқдаги 40,7 млрд. сўмлик 2.177 та ҳужжатлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.