Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Самарқандда мактаб ўқувчилари жанжали фожиа билан тугади — 1 нафар бола ҳалок бўлди

Самарқандда мактаб ўқувчилари жанжали фожиа билан тугади — 1 нафар бола ҳалок бўлди

Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги мактаб ўқувчилари ўртасида жанжал келиб чиққан. Бу ҳақда "Миллар" дастури хабар қилди.

Жанжал тумандаги 1-мактабнинг 3 нафар ўқувчиси ва 12- мактабнинг 2 нафар ўқувчиси ўртасида юз берган. Оқибатда ўқувчилардан бири воқеа жойида вафот этган.

Ўқувчилар ўртасидаги жанжалга ижтимоий тармоқлардаги тортишув сабаб бўлган. Ўқувчилар Instagram'даги изоҳлар бўлимида гап талашиб, бир-бирини ҳақоратлаган.

"Воқеа жойига борганимизда биологик ўлим қайд этилган эди. Беморда кўз қорачиқларининг максимал кенгайиши, йирик артериал ва веналарда пульснинг ва йирик жароҳатларнинг йўқлиги, бўйин атрофида шикастланиш белгилари, оғиз ҳамда бурун атрофида қон излари аниқланган",- дейди шифокор.

Мазкур ҳолат юзасидан Пахтачи тумани ИИБ томонидан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми "д" банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган. Вояга етмаган ўқувчилар гумонланувчи шахс сифатида ушланиб,уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Киритилди: 10:16 20.05.2025. Ўқилди: 687 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!