Бугун 3 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Самарқандда газ тақсимлаш қурилмаларининг техник ҳолати қониқарсиз ҳолатда эканлиги аниқланди

Самарқандда газ тақсимлаш қурилмаларининг техник ҳолати қониқарсиз ҳолатда эканлиги аниқланди

Мавсумга тайёргарлик юзасидан ўтказилган ўрганишларда газ тақсимлаш қурилмаларининг техник ҳолати қониқарсиз ҳолатда эканлиги аниқланди.

«Ўзенергоинспекция» Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари доирасида газ қувурлари ва газ тақсимлаш қурилмаларининг техник ҳолатлари кўрикдан ўтказилмоқда.

Хусусан, Паяриқ туманида 7 та газ тақсимлаш пунктида тафтиш ишлари олиб борилмаганлиги, газ тақсимлаш қурилмаларининг газ босимини бир меёрда тақсимлаб бериш учун ўрнатилган регуляторда қувурлар монтаж қилинмаганлиги ҳамда уларнинг атрофи ўралмасдан техник ҳолати қониқарсиз эканлиги маълум бўлди.

Ўрганиш давомида Иштихон тумани «Ғ.Ғулом» ва «Чақар» МФЙларда аҳоли хонадонларини табиий газ билан таъминловчи ўрта босимли газ қувурининг реконструкция қилиш ишлар сифатсиз бажарилганлиги, газ қувурлари қаровсиз ҳолатда ҳамда тиргаклари ўрнатилмаганлиги аниқланди.

Мазкур таъмирлаш ишларида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳудуддаги масъулларга кўрсатмалар берилиб, унинг бажарилиши назоратга олинди.

Киритилди: 15:31 26.10.2024. Ўқилди: 729 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!