Бугун 17 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Самарқандда фуқаролар МИБ бўлими олдида жанжал кўтарди. Сабаби маълум қилинди (ВИДЕО)

Самарқандда фуқаролар МИБ бўлими олдида жанжал кўтарди. Сабаби маълум қилинди (ВИДЕО)

Жорий йилнинг 15 январь куни “Haqiqat ovozi” Youtube каналига “Самарқанд МИБда катта жанжал уйдан қувилганлар фарёди” номли танқидий материал жойлаштирилган эди.

Маълум бўлишича, Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг қарорига кўра, жавобгарлар М.Муминова, А.Ядгаров, Г.Муродова, Ш.Шералиев, Т.Шералиев, И.Шералиева ва Н.Хакимоваларни - Самарқанд шаҳар, Юқори Хўжасоат маҳалласи, Юқори Хўжасоат 197 уйдан, бошқа турар-жой бермаган ҳолда чиқариш тўғрисидаги ижро варақаси 25.11.2022 йилда Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.

Маълумот учун, Самарқанд шаҳар судининг ҳужжатига кўра, бир неча қарздор корхоналар ҳамда қарздор М.Муминовалардан солидар тартибда “Ипотека банк” АТИБ Самарқанд филиали фойдасига жами 32.666,48 ЕВРО кредит қарз ундириш ҳамда ундирувни кредит таъминоти сифатида М.Муминовага тегишли бўлган Самарқанд шаҳар, “Юқори хўжасоат” махалласида жойлашган майдони 575,79 кв.м, қурилиш ости майдони ва 400,36 кв.метр офис биносига қаратиш тўғрисидаги ижро хужжати бўйича ижро ҳаракатлари олиб борилган. Гаровга қўйилган офис биноси аукцион савдосига чиқарилган ва ғолиб Н.Нурматов томонидан гаров мулки офис биноси сотиб олинган.

Ижро ҳаракатлари даврида, қарздор шахслар ихтиёрий муддатда ижро ҳужжатининг ижросини бажаришмаган.

Бундан ташқари, ижро иши суд ҳужжатига асосан, бир неча бор тўхтатилиб, яна ижрога қаратилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 29.09.2023 йилдаги хати билан, фуқаролик иши такрорий кассация тартибида ўрганилгунига қадар вақтинчалик тўхтатилган ва ушбу тўхтатиш суднинг 22.12.2023 йилдаги хати билан бекор қилинган.

Шундан сўнг, ижро ҳужжатини ижросини таъминлаш мақсадида давлат ижрочисининг талабномага асосан мажбурий ижро ҳаракатлари 2024 йил 10 январь куни соат 10:00 га тайинланган ҳамда мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорлар ва уларнинг мол-мулклари ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилдан мажбурий тартибда чиқарилган.

Сўнгра, 12 январь куни қарздорлар М.Муминова, Г.Муродова, Ш.Шералиев, Т.Шералиев ва И.Шералиевалар қариндошлари ҳамда блогерлар билан Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлимига келишиб, жамоат тартибини бузиб, ходимларга ижро ҳаракатларидан норозилигини билдиришган. Шунда, Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари Я.Бекназаров ва масъул ходимлар ходимлар томонидан фуқароларга ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Ҳозирда, қарздор шахслар томонидан жамоат тартибини бузганлиги ҳамда Ш.Шералиев, Т.Шералиев ва Г.Муродовалар томонидан давлат ижрочиси С.Шакаровга нисбатан жисмоний куч ишлатиш ва қаршилик кўрсатиш кўрсатиш ҳолатлари юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Киритилди: 17:58 16.01.2024. Ўқилди: 3685 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!