Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд туманида фаолият кўрсатувчи “N.N.” фермер хўжалиги раҳбари Н.Н. фуқаро М.А.га “Бадал” МФЙ ҳудудидаги 18 сотих ер майдонини 25 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 8 000 АҚШ долларини бўнак сифатида қўлга киритиб, 17 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.