Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Самарқандда бир эркакнинг касрига бошқа бир эркак хотини ва боласидан айрилди

A A A
Самарқандда бир эркакнинг касрига бошқа бир эркак хотини ва боласидан айрилди

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг берган хабарига кўра, 2020 йилнинг 04 май куни соат 19:30 да Ургут тумани “Тинчлик” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи А-377 автомобиль йўлининг 33 километрида ҳайдовчи 27 ёшли Ф.Р. бошқарувида бўлган “ВАЗ-2106” русумли транспорт воситасини маст ҳолатда Самарқанд йўналиши томонидан Тожикистон Республикаси йўналиши томонга қараб бошқариб келаётган вақтида, ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 29 ёшли З.А.нинг бошқарувидаги “Газ-5327” русумли юк транспорт воситасининг ўнг ён томонига урилиб, ЙТҲ содир қилган.

Тўқнашув натижасида, “Газ-5327” русумли юк транспорт воситаси йўловчилари (ҳайдовчининг турмуш ўртоғи ва фарзанди) 22 ёшли Д.С. ва вояга етмаган 2 ёшли А.Н.лар оғир тан жароҳати олиб ҳодиса жойида вафот этганлар.

Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Киритилди: 12:36 05.05.2020. Ўқилди: 7212 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар