Бугун 23 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Самарқандда байрам куни машинасида "дрифт" қилган ҳайдовчи 15 суткага қамалди

A A A
Самарқандда байрам куни машинасида "дрифт" қилган ҳайдовчи 15 суткага қамалди

Самарқандда байрам куни машинасида манёврлар билан "дрифт"лар бажарган ҳайдовчига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда ЙҲХХ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2022 йил 31 декабрь кунидан 2023 йил 1 январь кунига ўтар кечаси соат 01:00 ларда Самарқанд шаҳрининг "Хўжа Аҳрор Валий" кўчасида "Мерcедес-Бенз" русумли, давлат рақам 01Л700ОА белгили автомобил ҳайдовчиси, 1987 йилда туғилган Р.А. атрофдаги фуқаролар эътиборини жалб этиш мақсадида хавфли бўлишига қарамасдан турли манёврлар билан "дрифт"лар бажарган.

“Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузганлиги етмагандек, уни тартибга чақиришга уринган ходимларнинг ҳам қонуний талабларига бўйсунмаган”– дейилади хабарда.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича тўпланган ҳужжатлар бугун, 3 январь куни Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан ўрганилиб, фуқаро Р.А.нинг хатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-, 194-модда 1-қисм ва 195-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд деб топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Киритилди: 16:07 03.01.2023. Ўқилди: 2095 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!