Маълумотга кўра, аёл шифокорлар таклиф этган тўлиқ тиббий текширувдан бош тортган.
У фақат тозаловчи муолажа ўтказишни талаб қилиб, бошқа тиббий процедураларга рози бўлмаган. Кейинчалик шифохона ходимлари чақалоқ жасадини аниқлаган.
Аёл дастлаб айбловларни инкор этган, аммо тиббий текширувлар туғиш фактини тасдиқлаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.