Бугун 17 декабрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Самарқандда 8-синф ўқувчисини урган директор ўринбосари ҳайфсан олди

Самарқандда 8-синф ўқувчисини урган директор ўринбосари ҳайфсан олди

Ижтимоий тармоқларда Нарпайда мактаб директорининг ўринбосари ўқувчини калтаклагани ҳақида видеолар тарқалди. Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, ушбу ҳолат 20 ноябрь куни Нарпай тумани 6-сонли мактабда содир бўлган.

8-синф ўқувчиси А.Х (2010 йилда туғилган ўғил бола) дарс вақтида ўқув қуроллари қолиб кетганлиги ва уларни олиб келиш мақсадида ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Ш.М (1991 йилда туғилган, аёл) дан рухсат сўраган.

Ўқитувчи рухсат бермаганлиги сабабли ўзаро жанжал юзага келиб, Ш.М. вояга етмаган А.Х. ни уришиб, уни юз қисмига урган ва синфдан чиқариб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан А.Х га нисбатан тан-жароҳати бўйича судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Ўз касбий вазифасига зид бундай ҳаракати учун ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари М.Ш га ММТБ томонидан ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилди.

Киритилди: Бугун 07:59. Ўқилди: 428 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!