Бугун 28 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Самарқандда 2,9 трлн сўмлик солиқ қарздорлиги бўйича ижро ишлари амалга оширилди

Самарқандда 2,9 трлн сўмлик солиқ қарздорлиги бўйича ижро ишлари амалга оширилди

Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд вилоят бошқармаси органлари томонидан ўтган йил давомида солиқ қарздорлигини ундириш билан боғлиқ ижро ишларини самарали ташкил этиш мақсадида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Хусусан, ҳисобот даврида жами 294 минг 714 та ижро иши юритилиб, уларнинг умумий қиймати 3,9 трлн сўмдан ортиқни ташкил этди. Амалга оширилган ижро тадбирлари натижасида 171 минг 245 та ижро ҳужжати бўйича 2,9 трлн сўмга яқин миқдорда якуний қарорлар қабул қилинди.

Шунингдек, қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш натижасида 122 минг 987 та ижро ҳужжати бўйича амалда 1,8 трлн сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги амалда ундирилишига эришилди.

Қайд этиш жоизки, ижро ишларининг ўз вақтида ва қонуний асосда амалга оширилиши давлат бюджети тушумларини ошириш, иқтисодий барқарорликни таъминлаш ҳамда солиқ қарздорликларини қисқартиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Киритилди: Бугун 18:57. Ўқилди: 297 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!