Бугун 28 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

"Реал" афсусда

"Реал" афсусда

"Реал" ҳужумчи Эндрикни "Лион"га ижарага бериб юборганидан афсусда.

L'Equipe хабарига кўра, бразилияликнинг "Метц" дарвозасига урган хет-триги Испанияда катта ҳайрат уйғотган, Мадрид матбуоти эса "қаймоқранглилар" раҳбарияти сингари форварднинг "Лион"га ижарага ўтганидан афсусда. Хаби Алонсо Эндрикнинг кетишига йўл қўйгани учун танқид қилинмоқда ва "Лион" бразилияликдан катта фойда кўрмоқда, унинг медиа таъсири аллақачон Килиан Мбаппенинг Лига 1даги дастлабки кунлари билан таққосланмоқда.

Эндрик "Лион" томонидан жорий мавсум якунига қадар ижарага олинди. Жорий мавсумда ҳужумчи француз клуби сафида барча мусобақаларда учта ўйин ўтказиб, тўртта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 23:59 27.01.2026. Ўқилди: 300 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!