Бугун 19 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Самарқанд вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Самарқанд вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

“Ўзэнергоинспекция” Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Пастдарғом туманида "С. Б. С." МЧЖга қарашли бинонинг электр қурилмалари ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида, электр таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 473 миллион сўмлик зарар етказилган.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 10:30. Ўқилди: 393 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!