Бугун 16 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Самарқанд вилоятида 1,8 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Самарқанд вилоятида 1,8 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

"Ўзэнергоинспекция" Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Нарпай туманидаги “Ж.” хусусий корхонасига қарашли ишлаб чиқариш цехи ҳисоблагичдан ташқари тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонасига 1 миллиард 884 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, фаолиятингиз давомида энергия ресурсларидан қонуний ва оқилона фойдаланинг.

Назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган тадбирлар доимий равишда амалга оширилади.

Киритилди: 17:07 15.09.2025. Ўқилди: 354 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!