Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Самарқанд ва Тошкентда ноқонуний электр сарфи тизимга 32,7 миллиард сўмлик зарар келтирди

Самарқанд ва Тошкентда ноқонуний электр сарфи тизимга 32,7 миллиард сўмлик зарар келтирди

“Ўзэнергоинспекция”нинг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Иштихон туманидаги “М.Г.М.” оилавий корхонасига қарашли бинонинг ён қисмида жойлашган ертўлада умумий уланган қуввати 244,4 кВтни ташкил этган 89 та майнинг қурилмаси электр ҳисоблагичдан ташқари тармоққа улангани аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қоидабузарлик орқали 28 миллиард 896 миллион сўмлик электр энергияси ноқонуний сарфланган.

Шунингдек, “Ўзэнергоинспекция”нинг Тошкент ҳудудий бошқармаси ўтказган назорат тадбирларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш туфайли 2 миллиард 747 миллион сўм зарар етказилгани аниқланди.

Хусусан, Шайхонтоҳур туманидаги “Б.” уй-жой ширкатининг 17 дона электр ҳисоблагичидан 9 тасига ташқи таъсир кўрсатиб, 726 миллион сўмлик электр энергияси ноқонуний сарфланган.

Олмазор туманидаги “Ф.Т.” МЧЖ электр энергияси учун ҳисоб-китобларни амалга оширмагани сабабли 1 миллиард 159 миллион сўм зарар келтирилган. Бундан ташқари, О.Бобожонов кўчаси 20-уй манзилидаги турар-жой биносининг электр ҳисоблагичи “ҲЕТ Биллинг” тизимига киритилмасдан фойдаланилган ва бунда 862 миллион 200 минг сўмлик зарар аниқланган.

Инспекция ахборот хизматининг хабар қилишича, ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Киритилди: 19:00 08.12.2024. Ўқилди: 986 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!