Бугун 6 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Самарқанд туманида 1,1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган паррандачилик фермаси фош этилди

Самарқанд туманида 1,1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган паррандачилик фермаси фош этилди

Самарқанд вилояти прокуратураси, “Ўзэнергоинспекция” ҳудудий бошқармаси ва газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида Самарқанд туманида ўтказилган назорат тадбирида “S. I. D.” оилавий корхонасига қарашли паррандачилик фермасида шартнома ва лойиҳа ҳужжатларисиз, ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, табиий газдан фойдаланиб келаётгани аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида, газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 1 миллиард 102 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.

Киритилди: Бугун 09:40. Ўқилди: 187 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!