Ўзенергоинспекция Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят прокуратураси ва газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Самарқанд шаҳрида "Чашма" МФЙда жойлашган чойхона ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келиш ҳолати аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида, газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 170 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.