Бугун 1 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Туркия Қора денгизда нефт танкерларига қилинган ҳужумларни қоралади

Туркия Қора денгизда нефт танкерларига қилинган ҳужумларни қоралади

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, Анқара Гамбия байроғи остида ҳаракатланган Kairos ва Virat савдо танкерларига қилинган ҳужумларни “хавотир билан” кузатмоқда.

"Қора денгиздаги бизнинг эксклюзив иқтисодий ҳудудимизда содир бўлган бу ҳодисалар минтақадаги кемалар қатнови, инсонлар ҳаёти, мол-мулк ва атроф-муҳит хавфсизлигига жиддий таҳдид туғдирди", дейилади Туркия ТИВ баёнотида.

Аввалроқ оммавий ахборот воситалари Туркия қирғоқлари яқинида Россиянинг “соя флоти”га тегишли икки танкернинг портлаши Украина Хавфсизлик хизматининг (СБУ) махсус амалиёти натижаси эканлиги ҳақида хабар берган эди.

Киритилди: 20:45 30.11.2025. Ўқилди: 933 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!