Уругвайлик юлдуз ярим ҳимоячи Федерико Вальверде жамоа устози Хаби Алонсо билан келишмовчилик туфайли "Реал"ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Mirror журналистлари хабар бермоқда.
Ярим ҳимоячида туманли Альбионда ўйнаш варианти бор. Вальверденинг трансферига "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда. "Қизил иблислар" вакиллари 27 ёшли футболчининг испан грандидаги ҳолатини кузатиб бормоқда.
Федериконинг "қаймоқранглилар" билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. Унинг трансфер нархи 130 миллион еврога баҳоланмоқда.
Вальверде 2025/2026 йилги мавсумда 17 та ўйин ўтказиб, 4 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.