Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Самарқанд-Москва самолёти техник сабабларга кўра аэропортга қайтди

Самарқанд-Москва самолёти техник сабабларга кўра аэропортга қайтди

“Россия” авиакомпаниясининг Sukhoi Superjet 100 самолёти 10 июль, якшанба куни эрталаб Самарқанддан Москвага учган, бироқ техник сабабларга кўра аэропортга қайтган. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

“Россия” авиакомпаниясининг FV-6552 рейси бугун жадвал бўйича соат 07:17 да Самарқанд халқаро аэропортидан Москвага учди. Техник сабабларга кўра экипаж аэропортга қайтиш тўғрисида қарор қабул қилди ва соат 9:00 да келиб қўнди”, - дея маълум қилган Самарқанд аэропорти ходими.

Аниқлик киритилишича, ҳозир Sukhoi Superjet 100 лайнери аэропортнинг захира йўлагида турибди, унинг бортида бўлганлар жабрланмаган.

Киритилди: 11:05 10.07.2022. Ўқилди: 2537 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!