Бугун 17 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Samarqand Darvoza савдо маркази 16 майдан ўз фаолиятини бошлади

A A A
Samarqand Darvoza савдо маркази 16 майдан ўз фаолиятини бошлади

Тошкент шаҳридаги Samarqand Darvoza савдо маркази 16 майдан бошлаб ўз фаолиятини қайта тиклади. Савдо марказидаги дўконлар, кийим-кечак ва аксессуар дўконлари очилди. Бу ҳақда муассасанинг "Facebook"даги саҳифасида маълум қилинди.

Хабар берилишича, 16 май куни эрталабдан Маkrо ва Home Market дўконлари, дорихона ва кимёвий тозалаш шохобчаси, кийим дўконлари, атир ва заргарлик буюмлари сотиладиган дўконлар, чойшаблар, кўзойнаклар, соатлар ва бош кийимлар сотадиган дўконлар, уяли алоқа ва Credit Express хизматлари ўз фаолиятини бошлаган.

Мазкур дўконлар 16 майдан бошлаб соат 10:00 дан 19.00 гача, 18 майдан эса соат 10:00 дан 21:00 гача иш олиб боради.

Шу билан бирга, савдо мажмуасидаги ўйин майдончаси, кинотеатр, умумий овқатланиш шохобчалари, қаҳвахоналар ва музқаймоқ сотиладиган дўконлар ёпиқлигича қолади.

Маълум қилинишича, савдо мажмуасининг очилишига тайёргарлик жараёнида зарарсизлантириш учун барча чоралар кўрилган ҳамда ходимларга шахсий гигиена ва COVID-19 эпидемияси шароитида ишлаш ҳақида маълумот берилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳудудлар сўнгги икки ҳафтадаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифаларга ажратилган. Республика махсус комиссияси томонидан 7 май куни эълон қилинган рўйхатга кўра, Тошкент шаҳри «сариқ» ҳудуд ҳисобланди.

Тошкент шаҳрининг барча тумани «сариқ» ҳудудлар рўйхатига кирган. «Сариқ» ҳудудларда ижтимоий масофа сақлаган ҳолда савдо мажмуаларининг фаолиятини қайта тиклашга рухсат этилган, бунда савдо мажмуаларидаги ўйин майдончалари, кинотеатрлар, умумий овқатланиш шохобчалари, аттраксионлар ёпиқ ҳолда қолиши белгиланган.

Киритилди: 07:27 17.05.2020. Ўқилди: 4685 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!