Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Самарқад вилоятида ноқонуний ароқ ишлаб чиқариш цехи аниқланди

A A A
Самарқад вилоятида ноқонуний ароқ ишлаб чиқариш цехи аниқланди

Ҳуқуқ тартибот идораларининг ҳамкорликдаги “Жиноятчиликка карши курашиш” тадбири доирасида, Булунғур шаҳри, “Гулистон” МФЙда яшовчи фуқаронинг яшаш хонадонида ноқонуний равишда ароқ ишлаб чиқариш цехини йўлга қўйганлиги аниқланди, деб хабар бермоыда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Тадбир давомида, хонадонда 330 литр спирт, 163 дона ароқ, “Столичние” ва “Сереброф” номли этикеткалар, 362 та ароқ қопқоқлари, 60 ўрам шиша оғзини ёпиш учун мўлжалланган целлофанлар борлиги аниқланди ва холислар иштирокида ҳужжатлаштирилди.

Аниқланган ҳолат бўйича ИИБ томонидан терговга қадар текширув тадбирлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 19:00 11.08.2021. Ўқилди: 2766 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!