Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Саломатлик кўрсаткичлари меъёрида бўлган аҳолига қандай эслатмалар бор?

A A A
Саломатлик кўрсаткичлари меъёрида бўлган аҳолига қандай эслатмалар бор?

Хабарингиз бор, юртимизда тиббиётнинг бирламчи тизими орқали аҳоли тиббий хатловдан ўтказиляпти. Натижада фуқаролар саломатлик кўрсаткичлари бўйича тўрт гуруҳга ажратиб олинмоқда.

❇️ Хусусан:
🧍🏻1 таянч гуруҳи — амалий соғлом шахслар;
🚶🏻2 паст хавф гуруҳи — тез-тез касал бўлувчилар;
😮‍💨 3 ўрта хавф гуруҳи — сурункали касалликлари бор беморлар;
🛏 4 юқори хавф гуруҳи — ўзгалар парваришига муҳтож, ётиб қолган, ногирон беморлар.

🏥 Соғлиқни сақлаш вазирлиги саломатлик кўрсаткичлари бўйича мазкур тўрт гуруҳга мансуб аҳоли учун алоҳида эслатмалар тайёрлади.

🔖 1 таянч гуруҳи — амалий соғлом шахслар учун эслатма:

🥗 Соғлом овқатланиш тамойилларига амал қилинг!
🍜 кун давомида оз-оздан 4-5 маротаба овқатланинг;
🥦 камида 400 гр. мева ва сабзавотлар, кўкатлар истеъмол қилинг;
🍔 таркибида ёғ, қанд ва туз миқдори кўп бўлган маҳсулотларни чекланг;
⏰ кечки овқатни 19:00 дан кечиктирманг.

🏃🏻Жисмоний фаоллик!
👫 10-15 дақиқалик эрталабки бадантарбия машқларини бажаринг;
🏃🏻‍♀️ кун давомида камида 30 дақиқа жисмоний машқ қилинг;
🚶‍♂️кечки сайрга чиқинг;
⛹️ имкон қадар спортнинг бирор тури билан шуғулланинг.

🚬 Тамаки чекиш ва спиртли ичимликлар истеъмол қилишдан йироқ бўлинг!
🖇 зарарли одатлар саломатликка путур етказади ва умрни қисқартиради.

📌 Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилинг!
🧼 қўлларингизни овқатдан олдин ва кейин, кўчадан уйга кирганда ва ҳожатдан сўнг албатта совунлаб ювинг;
🛌 кунига 7-8 соат ухланг;
👨‍⚕️ йилда бир маротаба оилавий шифокор кўригидан ўтинг;
🔬 мақсадли скрининг кўрикларида қатнашинг.

Киритилди: 09:47 31.03.2024. Ўқилди: 1152 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!