Бугун 30 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Саломатлик! Инъекция турлари ҳақида нималарни биласиз?

A A A
Саломатлик! Инъекция турлари ҳақида нималарни биласиз?

Тиббиётдан узоқроқ бўлган одамлар ёки поликлиника қабулхоналари билан чегараланадиган беморлар инъекция турларини икки хил: вена ичига ва мускулга (думбага) укол қилиш деб ўйлайди холос, дея ёзмоқда “Dori-Darmon” АК Ахборот хизмати.

Аслида, бемор организмига дори воситаларини юборишда таблетка ичишдан ташқари инъекциянинг қуйидаги 6 хил тури фарқланади:

•   Вена ичига – энг кенг тарқалиб бевосита вена қон томири ичига дори жўнатилади. У икки хил бўлади: капельницада томчилаб юбориш ва шприц орқали бирданига билан юбориш;

•   Мускул орасига – дори юборишнинг энг кенг қўлланиладиган тури бўлиб, оддийлиги ва мускул тўқимасига осон туша олиш билан характерланади;

•   Тери остига – энг мураккаб муолажа хисобланиб, катта малака талаб этади. Бунда шприц игнаси майда қон томирларга бой бўлган тери ости ёғ клетчаткасига киргизилади;

•   Тери ичига – бу дори препаратини қонга кам тушишини таъминлаш мақсадида ингичка игна ёрдамида терининг мугуз қаватига юбориш бўлиб, анестезиология ва диагностика мақсадларида қўлланилади.

•   Суяк ичига – махсус малакали тиббий персоналлар томонидан алохида кўрсатмаларга асосан бажарилади. Масалан, семизлиги ортиқча бўлган пациентлар ёки анестезия мақсадида.

•   Артерия ичига – кам қўлланиладиган усул бўлиб, реанимацион чора тадбирлар пайтида қўлланилади. Асоратлари кўп учрайди.

Инъекциялар қандай бурчак остида қилинади?

Инъекциялар бажарилаётганда шприц игнаси ва тери оралиғидаги бурчак қуйидагича бўлиши керак:

Мускул орасига - 90 градус остида;

Тери остига – 45 градус остида;

Вена ичига - 25 градус остида;

Тери ичига - 10-15 градус остида.

 

 

 

Киритилди: 22:14 02.09.2020. Ўқилди: 46525 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!