"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ўз даражасини юқори баҳоламоқда.
"Мен ўзимни барча даврларнинг энг яхши африкалик футболчиси деб ҳисоблайман," - дея Салоҳнинг сўзларини келтиради журналист Жанлука ди Марцио.
Муҳаммад Салоҳнинг "Ливерпуль" билан амалдаги шартномаси яна икки мавсумга мўлжалланган. Салоҳ "қизиллар" сафида жами 401 та ўйин ўтказиб, 245 та гол урган ва 113 та голли узатмани амалга оширган.