Муҳаммад Салоҳ севимли футболчилари ҳақида гапирди.
«Менга Роналдо, шунингдек, Зидан ва Тоттининг ўйинлари ёқарди. Улардан илҳомланганман, улар ўйиндан завқ олишарди.
Европада ўйнай бошлаганимда, Криштиануга ҳам эътибор қарата бошладим. У ўзини бутунлай футболга бағишлайди — унинг ўзига қанчалик ғамхўрлик қилиши ҳайратланарли. Буни унинг натижалари ҳам кўрсатади.
Болалигимда кўрган бу футболчилар билан ҳеч бўлмаганда битта баҳсда бирга ўйнашни ёки улар каби бўлишни орзу қилганман. Менда Тотти билан ўйнаш учун ажойиб имконият бўлди ва у билан «Рома»да икки йил ўйнадим. Бу ақл бовар қилмайдиган вақт эди. У ажойиб ўйинчи эди, техникаси бенуқсон эди. Ва у — жуда яхши инсон», — деди «Ливерпул» вингери клубнинг YouTube каналига.